Нишон туманининг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош қисмида жойлашган Таллимаржон шаҳарчасида “Обод шаҳар” давлат дастури доирасида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Меҳнаткаш ва фидойи инсонлар шаҳри Талимаржонда 12 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бугунги кунда меҳнаткаш ва фидойи инсонлар шаҳри Талимаржон “Обод шаҳар” дастури асосида кўркам манзилга айланди.

100 та 2 қаватли аҳоли турар жой тўлиқ таъмирланди. 34-сонли ўрта мактаб капитал таъмирланди ва янги қўшимча бино қурилди. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги 4-сонли мактаб ва 110 ўринли 19-сонли мактабгача таълим муассасаси капитал, 280 ўринли 20-сонли мактабгача таълим муассасаси жорий таъмирланди. Талимаржон шаҳарчасидаги 150 қатновли поликлиникада  умумий қиймати 1574,3 млн. сўмни ташкил қилган таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ободонлаштириш ва муҳандислик тармоғи қурилиши ҳамда пиёдалар йўлаги қурилишининг умумий қиймати 4030 млн сўмни ташкил қилди.

Куни кеча вилоят сектор раҳбарлари шаҳарчага таклиф этилган бир гуруҳ меҳмонлар, хусусан қашқадарёлик маданият ва санъат усталари иштирокида ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди.

Шаҳарчада қайта таъмирланган Маданият саройи, "Талимаржон барака чевар" тикувчилик корхонаси, рақамли технологиялар асосида хизматлар кўрсатишга мўлжалланган Давлат хизматлари агентлигининг филиали очилди.

Шунингдек, шу куни уй-жойга муҳтож оилаларга хонадон калитлари топширилди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

24-12-2020 |
Фото галерея