Қарши давлат университети талабаларининг бандлигини таъминлаш мақсадида олий ҳудудида "Меҳнат ярмаркаси-2022" тадбири бўлиб ўтди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов ҳамда бошқа кўплаб раҳбарлар иштирок этди.
 
2021-2022 ўқув йилида Қарши давлат университети бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликларини 2522 нафар битирувчи тамомлайди. Меҳнат ярмаркасида вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 20 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилот вакиллари ўзларидаги бўш иш ўринларини таклиф этди. Аҳамиятли жиҳати, ярмарка якунида 1000 нафарга яқин талабалар бандлигини таъминлаш бўйича келишувларга эришилди.
 
Шунингдек, ярмарканинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов олийгоҳ талабалари билан учрашиб, ўзининг талабалик даврлари билан ўртоқлашди.
 
- Тошкентда ўқиб юрган кезларим магазинда қаровуллик қилганман, - дейди вилоят ҳокими. - Асосийси катта даромад топиш ёки яхши ишли бўлиш бўлмаган. Энг олий мақсадим - ўзим мақсад қилган касбни мукаммал ўрганиш, келажакда ўз ўрнимни топиш бўлган. Сизларга ҳам шуни тилайман. Ҳаётнинг оддий синовларига синиб кетиш - фақат билимсизликда, ўзига ишонмасликда, деб ўйлайман. 
 
Якунда истеъдоли талаба-қизларга вилоят ҳокимининг эсталик совғалари ҳам топширилди.
04-04-2022 |
Фото галерея