Жорий йилнинг 17 ва 19 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўтказилиб, унда 18 та масала, шу жумладан 9 та қонун ҳам кўриб чиқилган эди.
 
Шу боисдан, Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари Қўмитаси раиси Равшанбек Алимов ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида ялпи мажлисда муҳокама этилган масалаларнинг мазмун-моҳиятига қаратилган видеоконференц алоқа шаклида семинар ўтказилди.
 
 
Семинарда ялпи мажлисда кўриб чиқилган:
- “Реклама тўғрисида”ги;
- “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги;
- “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
- “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги ва бошқа Қонунлар юзасидан қатор таклиф ва савол-жавоблар тингланди.
 
 
Шунингдек, семинар иштирокчиларига вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсупов томонидан вилоятга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудий лойиҳалар ва экспорт бўйича прогноз кўрсаткичларнинг 2022 йил январь-март (1 чоракда) ойларидаги ижроси ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
 
 
Маълумот учун, йигирма тўртинчи ялпи мажлисда сенаторлар томонидан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган.
07-04-2022 |
Фото галерея