Ўзбекистон Респбуликаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сон Қарорига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг таклифларига мувофиқ ҳудудларда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган.
 
Мазкур қарорнинг, 9 банди “Г” бандига мувофиқ, Ёшлар саноат зоналари ҳудудида ер участкалари электрон онлайн – аукцион орқали ажратилиши ҳамда бўш бино ва иншоотлар (давлат кўчмас мулк объектлари) шартнома асосида ҳар йили Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланганадиган ижара тўловининг энг кам миқдоридан ошмаган ставкаларда ижарага берилиши кўрсатилган.
 
Шу боисдан, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев томонидан берилган топшириқ қонун талаблари доирасида эканлигини маълум қиламиз.
 
Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири Азизжон Тухтаев ёш тадбиркорлар билан учрашиб, ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар берилган.
04-02-2022 |
Фото галерея