Шаҳрисабзнинг тоғли ҳудудларида картошкачиликни ривожлантириш мақсадида 3 минг 200 гектар ерни ўзлаштириш давом этмоқда. Туманда картошкачиликни ривожлантириш учун бошланган янги лойиҳа бўйича тоғ бағридаги ерларга 18,5 км. полиетилен, 13 км. метал қувурлар ётқизилиб, сув чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 60 миллиард сўмни ташкил этади.
 
 
Иш бошланса 50 сотихдан ер ажратилиб, 6400 оиланинг бандлиги таъминланади. Шу мақсадда, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев, туман ҳокими Самад Ҳасанов, Давлат активларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Шерзод Бўриев, тегишли вилоят ва туман ташкилот раҳбарлари тоғли маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тоғли аҳоли билан учрашиб, картошкачилик истиқболлари ҳақида мулоқот қилишди.
 
03-02-2022 |
Фото галерея