Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида 2020 йил, 8 декабрь куни "Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанимизга қайтарилган эди ҳамда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат, кийим-кечак билан таъминланиб, малакали мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилганди.

Уларнинг ичида бўлган қашқадарёлик 2 нафар аёллар ва 7 нафар болалар бугун вилоятимизга олиб келиниб, уйларига кузатилди.

Аввалроқ, Республикамизнинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари ҳам кутиб олингани ҳақида хабар берган эдик.

11-01-2021 |
Фото галерея