Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртида мазкур билим юрти курсантларининг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.

Маросим муносабати билан битирувчи курсантларга диплом ҳамда кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ёшлар иштирок етди.

Тантанали битирув маросими якунида вертолётларнинг билим юрти узра парвози меҳмонлар томонидан олқишланди.

26-06-2021 |
Фото галерея