Вилоятимиз ёшларини замонавий касб-ҳунарлар, IT-технологияларни ўргатиш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, вилоят ҳокимлиги томонидан www.metsenat.uz лойиҳаси доирасида 1.8 млрд. сўмлик грант эълон қилиниши ҳам ёшлар учун катта имконият бўлди. 
Шунингдек, имкониятларнинг давоми сифатида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам воҳа ёшларининг стартап лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта замин яратади. 
 
 
- Доимий ҳамкорлик учун Иброҳим Юлчивичга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Зойир Мирзаев. - Ишлаб чиқилган дастурларга умумий қиймати 19,6 млрд. сўм бўлган 12 та лойиҳалар доирасида 11,4 млрд. сўм маблағлар вазирликнинг “Илм-фанни молялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” томонидан молиялаштириш белгиланган ҳамда бугунги кунда барча лойиҳаларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, вазирликнинг ҳайъат йиғилишида 6 та лойиҳа учун 7,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилиши белгиланди.
 
 
Маълумот ўрнида, меморандум доирасида "Бўлажак олим" танловини ўтказиш учун 4 млрд. (вазирлик 2 млрд. ва ҳокимлик 2 млрд.) сўм маблағ ажратилади ва бу орқали ёш олимларнинг илмий ҳамда инновацион ғоялари молиялаштирилиб, мукаммал лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилишига эришилади. 
24-08-2021 |
Фото галерея