Вилоят ҳокими ва ташкилот раҳбарлари "Халқаро автомобилсиз кун" муносабати билан эрта тонгдан шаҳар йўлларида велосипедда сайр қилиб, шаҳарда қурилиш ва коммунал соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишишди. 
 
 
- Раҳбарлар "Шахсий намуна" тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларига ҳам ўрнак бўлиши керак, - деди Зойир Мирзаев. - Шу ўринда, воҳамиз аҳлини ҳам кўпроқ пиёда ва велосипедда юришга чақираман. Бу орқали биз нафақат она табиатга, балки, ўз саломатлигимизга ҳам катта ҳисса қўшган бўламиз.
 
 
Шунингдек, 22 сентябрь — "Халқаро автомобилсиз кун" муносабати билан Қарши шаҳрида велосипедчилар ва пиёдалар марафони ўтказилди.

 

23-09-2021 |
Фото галерея