Қиличбек мадрасаси ва Қарши қалъа деворлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846 сонли қарори билан тасдиқланган Миллий рўйхатга киритилган.

Ушбу объектлар Қарши шаҳар Одина мажмуаси ҳудудида жойлашган. 2005-2006 йилларда Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейини ўтказилиши муносабати билан Қарши қалъа қолдиқ деворларида таъмирлаш ишлари олиб борилмасдан қолиб кетганлиги сабаб қалъа деворида бузилиш ҳолати рўй берган. Сўнгра 2010-2011 йилларда Қарши қалъа девори қайтадан тикланган ва таъмирлаш-тиклаш ишлари охирига етказилмай қолган.

Кейинги йилларда иккита объект ҳам таъмирталаб ҳолатга келганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Таъмиршунослик институти” томонидан таъмирлаш, реставрация ишлари лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. Лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти қошидаги илмий эксперт кенгаши хулосасига асосан 2019-2020 йилларда таъмирлаш, тиклаш ишлари амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи инжениринг” ташкилоти томонидан таъмирлаш ишларида қатнашувчи талабгорлар ўртасида ўтказилган тендер савдосида ушбу объектларни “Насаф Реставрация” хусусий корхонаси ютиб олган ва таъмирлаш реставрация ишларини бажарган. Тендер натижаси ғолиби сифатида “Насаф Реставрация” хусусий корхонаси томонидан қонуний иш бажарилган.

Қиличбек мадрасаси ва Қарши қалъа деворларида бажарилган ишлар ҳажми, сифати Маданият вазирлиги қошидаги УКС томонидан назорат қилиб борилган ва Ф-2 орқали қабул қилинган. Объектларда бажарилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 62 сонли мажлис баёни ижросини назорат қилиш бўйича тузилган ҳисоб палатаси тафтишчилари томонидан тўлиқ текширувдан ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида ҳар иккала объект тўлиқ назорат ўлчовидан ўтказилиб чиқилган. Объектларнинг тарихий ва бадиий қийматига зарар етказилмаган.

Ижтимоий тармоқда Маданий мерос бошқармаси ва раҳбарига нисбатан билдирилган маълумотлар асоссиздир. Ўз ҳуқуқимизни Суд органлари орқали ҳимоя қиламиз.

 

Қашқадарё вилояти Маданий мерос бошқармаси

19-04-2022 |
Фото галерея