Жорий йил 23 март куни "Отабек Артиков" телеграм каналидаги "Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимлигида видеоселектор экан. 5 кун дам олиш эмасмиди? Ёки мени каллам данг-данг боп қолғанми?" мавзусида тарқалган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
 
Барчамизга маълумки, бугунги кунда давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва туб ислоҳотларнинг асл моҳияти "Инсон қадрини улуғлаш"дек буюк мақсадларга қаратилган бўлиб, қабул қилинаётган ҳар бир қонун ва қарорларнинг ижросини унга ватанпарварлик билан ёндошган ҳолда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда ҳудудлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ўрни беқиёсдир.
 
Шу мақсадда, жорий йилнинг 23 март куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида аҳолининг фаровон турмуш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий кўрсатгичларни ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган масалалар юзасидан "Ҳокимлик соати" ўтказилган бўлиб, бу эса ўз навбатида "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойилига асосланган.
04-04-2022 |
Фото галерея