Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси масъул раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида музокара ўтказди.
 
 
Мулоқот давомида халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти яқиндан таништириб ўтилди. Хусусан, вилоятнинг республика миқёсида қишлоқ хўжалигидаги ўрни, пахта-тўқимачилик кластерларига, кичик бизнес ва ишлаб чиқариш соҳаларида яратиб берилаётган имкониятлар, саноат зоналари фаолияти айтиб ўтилди.
 
 
Якунда Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобига вилоятда кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қуватлаш, турли соҳаларда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мақсадида жорий йил якунига қадар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бошқарув офисини очиш бўйича келишувга эришилди. 
24-03-2022 |
Фото галерея