Азиз Қашқадарёликлар!
 
Барчангизни Қашқадарё вилояти ташкил топган кун билан самимий табриклайман. Бундан 97 йил муқаддам, яъни 1924 йилнинг 1 ноябрида Қашқадарё алоҳида маъмурий бирлик сифатида, Республика вилоятлари сафидан жой олган.
 
Марказий Осиёнинг энг қадимий маданият бешикларидан бири бўлган Қашқадарё замини - азал-азалдан олиму фузалолар, алломаю донишмандлар, саркардаю беклар ватани бўлиб келган. 
 
 
Ҳа, табаррук ва муқаддас бу гўшада меҳнаткаш, матонатли, танти, муҳими машаққатлардан чўчимай мақсад сари дадил интиладиган одамлар яшайди. 
 
Ризқ насибам қўшилиб, бугун юзи қуёшдeк тафтли воҳа одамлари билан бақамти ишламоқдаман. 
 
 
Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик сезиб, бир-биримизни қўллаб, ҳамжиҳатликда – юрт равнақига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунман. 
 
 
Сизларга сиҳат саломатлик, хонадонларга файз тилайман. Фарзандлар бахту камолини кўриш, муҳими меҳнатдан роҳат топиб яшаш ҳамиша насиб этсин. 
 
Зойир Мирзаев, вилоят ҳокими.
01-11-2021 |
Фото галерея