Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудни 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2021 йилги режалар юзасидан депутатлар, вилоят аҳолиси ва кенг жамоатчиликка мурожаат қилди.

Шу куни мурожаатдан сўнг матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Ассалому алайкум, Азиз юртдошлар !

Ҳурматли депутатлар, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Амалга оширилган ишлар, бажарилмаган кўрсаткичлар.

Оғир синов ва машаққатлар билан кечган 2020 йилни (Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили) якунлаб, янги 2021 йилни қарши олиш арафасидамиз.

Бугун Сизлар билан биргаликда якунланаётган йилни сарҳисоб қилиб, келгуси йил учун устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

1. Пандемия бўлишига қарамасдан, жорий йил 1 декабрь ҳолатидаги иқтисодий кўрсаткичларни, ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда:

Ялпи ҳудудий маҳсулот 100,6 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 102,4 фоизни, хизмат кўрсатиш 102,5 фоизни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 102,7 фоизни, пудрат ишлари 103,1 фоизни ташкил қилиб, ўсиш таъминланди.

Лекин, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (99,7 %) ва чакана савдо (97,5 %) ҳажмлари ўтган йилга нисбатан камайди.

Саноат. 11 та республика тасарруфидаги йирик ҳамда 10 та ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 трлн.сўмга камайган.

Чакана савдо. Пандемия сабабли маълум муддат бозорлар ва савдо комплекслари ўз фаоилятини тўхтатди.

Аҳоли жон бошига, ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 26 минг сўмга, хизматлар 270 минг сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 730 минг сўмга, пудрат ишлари 124 минг сўмга, марказлашмаган инвестициялар ҳажми 140 минг сўмга ошди.

Аҳолининг реал даромадлари бир кишига ўртача 1 млн. 987 минг сўмни ташкил қилиб, 121 минг сўмга ўсди.

Саноатда, Касби (120%), Қамаши (115%) ва Чироқчи (110%) туманларида юқори ўсиш суръатлари кузатилган бўлса, Қарши (74%) ва Муборак (71%) туманларида пасайиш бўлди.

Ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, Яккабоғ тумани (122%), Шаҳрисабз шаҳри (113%) ва Касби туманида (105%) ошган бўлса, Муборак тумани (98%)да ўтган йилга нисбатан камайиш кузатилди.

Худди шундай, хизмат кўрсатишда Деҳқонобод (110%), Нишон (106%) ва Касби (105%) туманларида кўрсаткичлар юқори бўлган бўлса,

Шаҳрисабз шаҳри (101%) ҳамда Шаҳрисабз (102%) ва Яккабоғ (101%) туманларида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмади.

2. Иқтисодиётнинг барча йўналишлар бўйича 1 трлн. 508 млрд. сўм инвестициялар ҳисобига 809 та лойиҳалар ишга туширилди.

Хусусан, саноат соҳасида 148 та (508 млрд.сўм), хизмат кўрсатишда 406 та (615 млрд.сўм), қишлоқ хўжалигида 255 та (385 млрд.сўм) лойиҳалар ишга тушди.

Лойиҳалар ҳисобидан 7 540 та янги иш ўринлари яратилди ва  75 млрд.сўмлик қўшимча солиқ базаси яратилди.

Иқтисодиётга 1 млрд. 9 млн.доллар хорижий, шундан 256 млн. доллар (22%) тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, ўтган йилга нисбатан 103 млн.долларга ошди.

Масалан, тадбиркор Насиров Махмуд Шукуруллаевич томонидан 167 млрд.сўм инвестиция эвазига йилига 7,5 минг тонна аралаш ип калава, 1 минг тонна хом трикотаж мато ишлаб чиқариш қувватига эга "SHAHRISABZ TEXTILE" МЧЖ корхонаси ишга туширилиб, 270 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Худди шундай, "SHAKHRISABZ SILK PRODUCTION" МЧЖ томонидан йилига 1 минг тонна пиллани қайта ишлаб 350 тонна ипак толаси ишлаб чиқариш бўйича 50 млрд.сўмлик лойиҳани амалга ошириб 250 та иш ўрни яратган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирамиз (Асадов Шерзод Илхамович).

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 30 та лойиҳа доирасида 54 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (прогноз 101%) ва натижада 5,2 млн. доллар валюта тежалди.

Қарши шаҳридаги “Бэс электроникс сестим” МЧЖда замонавий телевизорлар (49 ва 55 дюмли), Қарши туманидаги “Промакс” МЧЖда тўлов терминаллари каби импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Шаҳрисабз шаҳар, Косон, Касби, Миришкор туманларида бирорта маҳаллийлаштириш лойиҳалари мавжуд эмас.

Бундан ташқари, вилоятда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган кафель ва ёғоч қирриндили плиталар (ДСП) ҳам четдан импорт қилинмоқда.

Мавжуд 10 та кичик саноат зонасида (29,2 гектар) жойлаштирилган 67 та лойиҳадан, 45 таси ишга туширилиб 27 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 475 та иш ўринлари яратилди.

Шунинг билан бирга Чироқчи эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш 2019 йилда бошланган бўлсада, бугунги кунга қадар бирорта арзирли лойиҳа таклиф этилмаган, иш бошланмаган.

Ёки, кичик саноат зоналарида 62 та лотлар ҳанузгача лойиҳа ташаббускорларига берилмаган.

Саноат зоналаридаги, Китоб туманида 3 та, Қарши туманида 2 та, Шаҳрисабз шаҳарда 1 та корхона 1 йилдан буён фаолиятини тўхтатган.

Натижада 9,1 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилмади, 24,3 млн.сўмлик солиқ тушмади, 54 та иш ўрни яратилмади.

Лот ажратиб берилганига бир йилдан ошган бўлишига қарамай 103 млрд.сўмлик 15 та лойиҳалар ишга тушурилмаганлиги натижасида 235 та иш ўрни яратилмасдан қолди.

Китоб туманида 7 та, Чироқчи туманида 3 та, Қарши туманида  2 та, Қамаши, Муборак туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида 1 тадан.

3. Жаҳон тажрибасидан маълумки, камбағалликни қисқартиришнинг ягона йўли – тадбиркорликни ривожлантириш!

Республикада тадбиркорликни ривожлантириш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди.

Пандемиянинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини юмшатиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳурматли Президентимизнинг 20 га яқин Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.

Натижада, вилоят тадбиркорлари қуйидагиларга эга бўлди:

- солиқ имтиёзлари эвазига 8 984 та кичик бизнес субъектлари ихтиёрига 228 млрд.сўм, 3 675 та ЯТТларга 1,8 млрд.сўм маблағ қолди;

- 344 та тадбиркорга 109  млрд.сўм миқдоридаги жарималарни қўллаш 6 ойга тўхтатилди;

- 5 786 та тадбиркорларнинг 576 млрд.сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармасидан 2 589  нафар тадбиркорга 440 млрд.сўм молиявий кўмак кўрсатилди.

Ислоҳотлар самарасида аҳолининг ишончи ва қизиқиши ортиб, тадбиркорлик ривожланмоқда.

Вилоятда 54 569 та кичик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган (25 155 та юридик, 29 414 та ЯТТ).

Кичик бизнеснинг улуши ялпи ҳудудий маҳсулотда 69 фоизни, (2019 йил якунида 60,1%), саноатда 34 фоизни, хизмат кўрсатишда 70 фоизни, бюджет тушумида эса 57 фоизни ташкил этади.

Мавжуд тадбиркорлик субъектларининг 43 фоиздан ортиғи ўтган 3 йилда ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Натижада, бугунги кунда ҳар 1000 иқтисодий фаол аҳолига тўғри келадиган субъект сони 18 бирликка етди (2016 йилда 10 бирлик бўлган)

2020 йилнинг ўтган 11 ойида 4 725  та, ўтган йилнинг мос даврига ёки белгиланган йиллик режага нисбатан 77 фоиз янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди (режа 6 160 та).

Косон (114%), Нишон (109%) ва Чироқчи (90%) туманларида иш яхши ташкил қилинди.

Шаҳрисабз шаҳар (53%), Касби (63%), Шаҳрисабз (64%) ва Қарши (65%) туманларда аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этиш бўйича етарли иш олиб борилмади.

Йил якуни бўйича ҳам Шаҳрисабз шаҳар (64%) Қарши тумани (73%) ва Қарши шаҳрида (90%) режани бажарилмаслик ҳавфи кутилмоқда.

2019 йилда янги ташкил этилган 4 234 та корхоналар ҳисобига 9 863 та янги иш ўрни яратилди ва 202 млрд. сўм солиқ тўловлари амалга оширилган.

Яъни, бугунги кунда 1 та янги кичик бизнес субъектига ўртача 48 млн.сўм солиқ тўловлари ва 2,3 бирлик янги иш ўринлари тўғри келмоқда.

Солиқ суммасининг юқори кўрсаткичи Қарши шаҳар (142 млн. сўм) ҳамда Муборак (37 млн.сўм), Яккабоғ  (34 млн.сўм), Косон (34 млн.сўм) туманларига тўғри келса,

паст кўрсаткич Деҳқонобод (8 млн.сўм), Китоб  (16 млн.сўм), Шаҳрисабз (16 млн.сўм) туманлари ҳамда Шаҳрисабз (14 млн.сўм) шаҳрига тўғри келади.

Шунингдек, иш ўринлари яратилиши Муборак (6,2 бирлик), Яккабоғ (2,9), туманлари ҳамда Қарши (3,5) шаҳрида нисбатан юқори бўлса,

Деҳқонобод (1), Нишон  (1,5), ва Миришкор (1,5) туманларида нисбатан паст.

Корхоналарнинг яшовчанлик кўрсаткичини ошириш бўйича ишлар қониқарли аҳволда эмас.

Мавжуд корхоналарнинг 10-12 фоизини фаолият юритмаслиги иқтисодиётда нормал ҳолат.

Жорий йил 1 декабрь ҳолатида 4 343 та ёки рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 17 фоизи фаолиятсиз.

Қамаши (26 %), Қарши (25 %), Муборак (25 %) ва Ғузор (24%) туманларида фаолиятсиз субъектларининг улуши юқорилигича қолмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида эса 889 та субъектнинг фаолияти тикланди (фаолиятсизларнинг 21 фоизи).

Жумладан, Қамаши туманида 138 та, Нишонда 62 та, Чироқчида 60 та, Қарши шаҳрида эса 136 та корхона қайта ишга туширилган.

Лекин, Қарши  (90  фоизи тикланмаган), Деҳқонобод (88 фоиз), Косон (85  фоиз), туманларида бу йўналишда ишлар етарлича ташкил этилмаган.

Ўтган 11 ойда Бош вазир қабулхоналарига 6 176 та мурожаат келиб тушган.

Тадбиркорлар билдирган муаммо ва масалалардан 94 фоизини ҳал этилганлиги, уларнинг аксарияти бўйича ечим борлигини кўрсатмоқда.

Шундай бўлсада, тадбиркорлар мурожаатларида бўш ер ва бино ажратиш, муҳандислик ва коммуникация тармоқларига уланиш, кредит олиш ва гаров таъминоти, мансабдор шахсларнинг ҳаракати ва ҳаракатсизлиги устидан шикоятлар асосий ўринда қолмоқда.

Мисол учун, тадбиркорларни қийнаётган асосий муаммо – ер масаласи бўйича Яккабоғ (158 та, мурожаатларни 37 фоизи), Касби (131 та, 28%), Қамаши (126 та, 28%), Миришкор (93 та, 25%), Шаҳрисабз (109 та, 24%), туманларида кўплаб мурожаатлар мавжуд.

Вилоят бўйича хатловда аниқланган 3 174 та ер учаскасидан, 1 836 таси ёки 58 фоизи аукционга чиқарилган.

Аукционда чиққан ерларнинг эса 40 фоизи (729 таси) тадбиркорларга сотилган холос.

Масалан, Чироқчи туманида бор-йўғи 30 та (15%), Деҳқонбод туманида 31 та (21%), Миришкор туманида 46 та (21%) ер учаскалари сотилганлиги тушунарсиз ҳолат.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 13 929 та лойиҳаларга 422 млрд.сўм кредитлар ажратилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 22 минг аҳолини бандлиги таъминланди.

Пулларни ўзлаштиришда, Қарши шаҳар (51 млрд.сўм, режага нисбатан 178%), Нишон тумани (42 млрд.сўм, 170%), Чироқчи тумани (45 млрд.сўм, 158%), Қарши тумани (37 млрд.сўм, 139%) яхши иш ташкил қилдилар.

Лекин, Ғузор (14 млрд.сўм, 55%), Муборак (17 млрд.сўм, 76%) ва Деҳқонобод (17 млрд.сўм, 77%) туманларида қолоқликка йўл қўйилди.

Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 844  та лойиҳага 30 млд.сўм (режа 25 млрд.сўм) кредит ажратилган.

Натижада 1 386 та янги ҳунарманд пайдо бўлди (режа 900 та, 154 %) ва уларга 5 259 та шогирдлар бириктирилди (режа 1 547 та, 340 %).

Ўтган 11 ойда 6 645 мингта иш ўринлари яратилиб, соҳада банд бўлганларнинг сони 11 720 нафарга етди.

Жорий йилда Қарши шаҳрида “Ҳунармандчилик маркази” фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, йирик бозор ва савдо мажмуаларида 95 та ҳунармандларга савдо расталари ажратиб берилди.

Аёлллар тадбиркорлиги ривожлантириш мақсадида 530 та лойиҳаларга 8,2 млрд.сўм кредитлар ажратилди.

4. Жорий йилда 809 минг тонна бошоқли дон ва 383 минг тонна пахта хом ашёси етиштирилиб, ҳосилдорлик мос равишда 40 ва 28 центнерни ташкил қилди.

Соф фойда ғаллачиликда 312 млрд.сўм (рентабиллик 24 %), пахтачиликда 251 млрд.сўм (рен 16,3%) бўлди.

19 млрд.сўм маблағ эвазига 11 минг гектар оборотдан чиқиб кетган ерлар қайта фойдаланишга киритилди.

Сув чиқаришга 47 млрд.сўм маблағ сарфланиб, 5,5 минг гектар лалми ерлар ўзлаштирилди.

118 гектар (аҳоли хонадонлари билан биргаликда) янги иссиқхоналар ташкил қилиниб, 610 гектарга етди (жамининг 19 %).

92 та (82 млрд.сўм) қорамолчилик, 10 та (9 млрд.сўм) паррандачилик, 12 та (16 млрд.сўм) балиқчилик, 4 та (1,2 млрд.сўм) асаларичилик лойиҳалари амалга оширилди.

3 450 бош йирик ва 3 400 бош майда шохли моллар ҳамда 75 та зотдор отлар четдан олиб келинди.

Жами 18 млрд.сўмлик, хусусан, боғдорчиликда ва узумчиликда 7 млрд.сўм, пахтачиликка 9 млрд.сўм, чорвачиликка 2 млрд.сўм, паррандачликка 32 млн.сўм субсидиялар ажратилди.

Қишлоқ хўжалиги учун 644 млрд.сўмга юқори унумли 1 780 та техникалар олиб келинди.

5. Жорий йилнинг 11 ойида 117 млн.долларлик экспорт амалга оширилиб, йиллик прогнозни бажарилиши 58 фоизни ташкил қилди.

Экспорт прогнози Деҳқонобод (136 %) ва Касби (125 %) туманларида бажарилди.

Миришкор (24%), Яккабоғ (41%), Қарши (38%), Чироқчи (54%) ва Муборак (65%) туманларида бажарилмади.

6. Вилоятда ишсизлик даражаси 11,4 фоизни (йил бошида 9,3%) ташкил қилади (155 минг нафар).

Барча манбалар ҳисобидан 27 231 та янги иш жойлари яратилиб, прогноз 197 фоизга бажарилди (прогноз 13 817 та).

Яратилган иш жойларининг 81 фоизи (22 095 та) тадбиркорлик ҳисобига тўғри келмоқда.

Хориждан қайтган 20 320 нафар мигрантлардан 9 387 таси (46%) ишга жойлаштирилди.

35 403 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қамраб олинди.

7. Иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида 271 км йўллар, 140 км ичимлик суви, 18 км оқова сув, 14 км табиий газ ва 7 334 км электр тармоқлари қурилди ва таъмирланди.

Қишлоқ жойларда 1 385 хонадонли 350 та, шаҳарларда 620 хонадонли 9 та уй-жойлар қурилди ва талаб 14 фоизга қондирилди.

8. 470 та шундан, 14 та давлат, 7 та давлат-хусусий шерикчилик ва 449 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Натижада мактабгача таълимга болаларни қамрови йил бошидаги 39 фоиздан 44 фоизга етди.

Ёшларни спортга қамрови йил бошидаги 17 фоиздан 20 фоизга, санъатга қамраб олиш 10 фоиздан 19 фоизга ошди.

57 млрд.сўм ҳисобига 17 та тиббиёт муассасаси капитал реконструкция қилинди

77 та янги хусусий тиббиёт муассасалари (4 330 ўрин) ташкил этилиб, уларнинг сони 502 тага етказилди.

Тиббиёт муассасаларига маҳаллий бюджетдан 3 млрд. сўмлик тиббий асбоб-ускуналар олиб берилди

9. Камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилди.

“Темир дафтар”га киритилган 69 181 оиланинг (аъзолари 298 минг нафар) 71 516 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзосидан 64 448 минг нафари ёки 90 фоизини бандлиги таъминланди.

Лекин, бандлиги таъминланганларнинг 75 фоизи (48 556 нафар) ўзини-ўзи банд қилиш йўналишига тўғри келади.

Ваҳоланки, ўзини-ўзи банд қилиш бу доимий иш ҳақи оладиган иш жойи эмас, улар олдин ҳам шу фаолият билан шуғулланиб келишган.

Бандлиги таъминланганларнинг 1-секторда 70 фоизи, 2-секторда 79 фоизи, 3-секторда 81 фоизи, 4-секторда 71 фоизи ўзини-ўзи банд қилганлар сафида турибди.

Масалан:

1 сектор бўйича Шаҳрисабз (97%) ва Қарши (92%) шаҳарлари;

2-сектор Китоб (97%), Чироқчи (97%) Касби (93%) туманлари;

3-сектор Китоб (99%), Қамаши (96%) туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар (90%);

4-сектор бўйича Косон (86%), Қарши (85%) туманлари ва Қарши шаҳарда (84%) аҳвол яхши эмас.

Саховот ва кўмак” умумҳалқ ҳаракати доирасида 94 млрд. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан 51 млрд.сўм нақд пул, 38 млрд.сўмлик озиқ-овқатлар, 5 млрд.сўмлик дори-дармон ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

“Интер мэчеринс сервис” корхонаси 500 млн.сўм, “Косон бахт текстль” ва “Литай текстль” корхоналари 200 млн.сўмдан, Қарши шаҳар Хонтепа маҳалласида яшовчи Шукуров Шухрат Анварович 50 млн.сўм, Каманди маҳалласида яшовчи Камолов Ойбек Хамраевич 15 млн.сўм маблағни Жамғармага беғараз ўтказиб бердилар.

Маблағ ўтказган 2 547 та корхоналар ва 339 нафар фуқаролар доимий эътиборда бўладилар.

ВАЗИФАЛАР.

2020 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот 101,8 %га (32,3 трлн.сўм), саноат 100,5 %га (14,0 трлн.сўм), қишлоқ хўжалиги  103,3 %га (21,3 трлн.сўм), пудрат ишлари 103,2 %га (4,7 трлн.сўм), хизматлар 103 %га (9,1 трлн.сўм) ўсиши кутилмоқда.

Шунингдек, 31 мингта янги иш ўринлари яратилиб, бюджетга  4-чорак якунлари бўйича 65 млрд.сўм қўшимча маблағ тушади.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Энди Сизларни 2021 йилнинг асосий прогнозлари, эришиладиган натижалар ва олдимизда турган устувор вазифалар билан таништирмоқчиман.

Хабарингиз бор яқиндагина вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Ҳурматли Президентимиз 2021 йилни Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили” деб эълон қилдилар.

2021 йилда ҳам макроиқтисодий барқарорлик сақланиб қолади.

Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот 103,4 %га (39,5 трлн.сўм), саноат маҳсулотлари ҳажми 106,1 %га (22,5 трлн.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 102,7 %га (22 трлн.сўм), пудрат ишлари 106,2 %га (5,1 трлн.сўм), хизматлар ҳажми 105,6 %га (9,2 трлн. сўм) ўсиши таъминланади.

 

Асосий ёндашув, ҳудудларни ихтисослашувидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу асосда камбағалликни қисқартириш ҳамда ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

1. Тадбиркорлар томонидан амалга оширалидаган жами 5,1 трлн.сўмлик, 805 та, хусусан 2,8 трлн.сўмлик 190 та саноат, 1,1 трлн.сўмлик 299 та хизмат кўрсатиш, 1,2 трлн.сўмлик 316 та қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги лойиҳаларни тўлиқ ишга туширилишида, уларга доимий кўмак берилади.

Шаҳар ва туманларнинг ҳар бирида қиймати 100 млрд.сўмдан юқори бўлган 2 тадан йирик ва 10 млрд.сўмдан 100 млрд.сўмгача бўлган 10-15 тадан ўрта саноат лойиҳалари амалга оширилади.

Оқсарой текстил” кластери тажрибаси асосида, 5 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 292 млн.долларлик 43,1 минг тонна толани қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига пахта толасини қайта ишлаш даражаси амалдаги 46 фоиздан 77 фоизга оширилади. Камида 5000 та янги иш ўринлари яратилади.

Қарши туманида “ЛТ Текстль интернейшнл” корхонасининг қиймати 115 млн.долларлик 15 минг тонна аралаш ип калава ишлаб чиқариш;

Китоб ип йигирув” АЖнинг қиймати 25 млн.долларга тенг 6,4 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш;

Косондаги “Бунёдкор” МЧЖнинг қиймати 32,2 млн.еврога тенг 2 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш;

Яккабоғ тумнидаги “Рус дост текстиль” МЧЖнинг 9 млн. долларлик инвестиция ҳисобига 3,8 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

Худди шундай 5 та (Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи, Китоб ва Шаҳрисабз) туманда мева-сабзавот кластерлари ташкил этилиб, 28 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш қувватлари ишга туширилиши ҳисобидан, қайта ишлаш даражаси 8 фоиздан, 12 фоизга оширилади.

Қамаши туманида “Агро восток” МЧЖ нинг 10 минг тонна қувватга эга (12 млрд.сўм);

Яккабоғ туманида “Шарофат она Қахрамон қизи” МЧЖнинг қуввати 2 минг тонна бўлган (12 млрд.сўм);

Китоб туманида “Марбл индастри Китоб” МЧЖнинг 550 тонна қувватли (4 млрд.сўм);

Яккабоғ туманида “Баҳор агро инвест” МЧЖнинг 350 тонна қувватга эга (3 млрд.сўм) қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилади.

Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда зарур 261 млн.тонна цемент, 19 млн.тонна гипс, 5 млн.тонна шиша хомашёси, 16 млн.м3 табиий қопламабоп тошлар, 64 млн.м3 қум-шағал материаллари, 20 млн.м3 қурилиш тошлари 18 млн.м3 керамзит хом-ашёси заҳиралари мавжуд.

Китоб туманида 3 та, Косон, Қамаши туманлари ва Қарши шаҳрида 1 тадан, 15,4 млн.доллар ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 6 та йирик корхоналар ишга туширилади.

Китоб туманида “Тианшан Матреалс” МЧЖнинг йилига 60 минг тонна охак (17 млрд.сўм), "Китоб мармар завод" МЧЖнинг 640 минг тонна гранит ва мармар (34 млрд.сўм), “БМАКС пластик гроуп” МЧЖнинг 30 минг тонна томонидан микрокалцит (9 млрд.сўмлик) ишлаб чиқариш лойиҳалари;

Косон туманида “Лоунг Хаи” хорижий корхонасининг 1,2 млн квадрат метр газаблок (11 млрд.сўм);

Қамаши туманида "Матанат" МЧЖ томонидан 60 минг тонна гипсдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш (80 млрд.сўм);

Қарши шаҳрида “Сайёр” МЧЖнинг 184 минг погона метр полипропилен трубалар ва фитинглар ишлаб чиқариш (11 млрд. сўм) лойиҳалари шулар жумласидандир.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 69 та лойиҳа томонидан 587 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 57 млн.долларлик импорт ҳажмини қисқартирилишига эришилади.

26 та кичик саноат зоналари ташкил қилинади. Ҳар бир ҳудудда биттадан, яъни 15 таси фақат ёшларни иш билан таъминлашга мўлжалланади.

2. Кичик бизнеснинг бугунги кунда ЯИМда 69 фоиз улушини, 2021 йилда 77 фоизга етказиш режалаштирилган.

Вилоятдаги 16 та тижорат банклари ҳамда 45 та филиаллари ўз биносида ёшлар ва аёлларни доимий тадбиркорликка ўқитишни ташкил қилиб (тадбиркорлик офислари), уларга бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва кредит ажратишда ёрдам кўрсатади.

Натижада, 10 мингта тадбиркор янгидан фаолиятини бошлайди. Бунда оилавий корхона ташкил этишга устуворлик қаратилади.

Кейинги уч йилда ташкил этилиб фаолият кўрсатмаётган 1700 та субъектлар фаолиятини тиклашда сектор раҳбарлари томонидан назорат механизми йўлга қўйилади.

Бугунги кунда хатловда аниқланган ер участкаларидан 382 тасини аукционга чиқариш ҳал этилмаган бўлса, 1 090 таси сотилмасдан турибди.

Туман ҳокимларига мазкур масалада назоратни ўз қўлларига олиб, ерларни аукционга чиқаришни тезлаштириши ва сотилмаслик сабабларини чуқур ўрганиб, тезроқ сотиш чораларини кўриш юклатилади.

Вилоят ҳокимлиги қошида ташкил этилган миллий иқтисодий таҳлил гуруҳлари томонидан ҳар бир шаҳар ва туманда ўрганиш ўтказилиб, корхоналарга амалий кўмак берган ҳолда мулчилик шаклини ўзгартириш масалалари орқали қўшимча солиқ манбалари, ҳисобга олинмаган иш жойлари қонунга мувофиқлаштирилади.

Масалан, 5 та туманда (Китоб, Ғузор, Қарши, Касби Миришкор) хатлов бормоқда (55 фоиз ўтказилди).

Натижа сарҳисоб қилинганда:

890 нафар фаолиятсиз субъектларни нима учун тўхтаганлигини сабаблари бирма-бир ўрганиб чиқилди, энди қўлимизга уларга қилиниши керак бўлган ёрдамни аниқ йўналиши бор;

52 та бўш турган ва самарасиз фойдаланиб келинаётган бинолар аниқланди;

364 нафар тадбиркор, мулкчилик шаклини ўзгартиришга рози;

282 та субъект эса ҳеч жойдан рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатмоқда (480 нафар ишчи ишламоқда);

2200 нафар иш ўрни ва бир ойда 2,1 млрд.сўм қўшимча солиқ базаси аниқланди.

Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиника” лари ташкил этилиб, фаолиятини бошлади.

Клиникаларга тадбиркорлар томонидан бўлаётган мурожаатларни туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ўз вақтида кўриб чиқиб, ҳал қилишни таъминлайдилар.

Клиника имкониятларидан фойдаланиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси, тегишли вилоят бошқармалари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим:

Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги (ПФ-6069-сонли) Фармонига мувофиқ, 53 та давлат активларини ҳамда 78 та бозорлар ҳамда савдо комплексларини алоҳида тайёргарлик кўрган ҳолда хусусийлаштириш;

Аввал қабул қилинган қарорлар асосида сотилиши белгиланган 36 та давлат активларини Фармон талаблари асосида ҳусусийлаштириш чораларини кўриш;

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатлари (5 минг кв.м.гача) доирасида хусусийлаштириладиган 62 та кўчмас мулк объектларини инвесторларга сотиш;

Бўш турган 10 та давлат объектларини тадбиркорларга сотиш;

567 та маъмурий бинолар, 19 та давлат корхоналарининг ишлаб чиқариш объектлари самарали ишлатилаётганини танқидий ўрганиб, самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотларни тадбиркорларга сотиш ёки ижарага бериш чораларини кўришлари керак.

3. Хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 30 фоизни ташкил этади.

Сизга маълумки, бу кўрсаткичнинг ўртача 60 фоиз бўлиши ривожланганлик даражасини ифодалайди.

Хизматлар соҳасида 86 фоиз қўшилган қиймат яратилади (саноатда – 42 фоиз, қишлоқ хўжалигида – 58 фоиз) ва 1 ишчи ўрни учун ўртача минг доллар сарфланади (қишлоқ хўжалигида 5 минг доллар, саноатда камида 20-30 минг доллар).

Вилоятда хизматлар соҳасида йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришга катта имкониятлар мавжуд.

Шаҳар ва туманлар ҳудудидан ўтадиган халқаро ҳамда республика аҳамиятидаги йўлларда 119 та (59,2 га) хизмат кўрсатиш обеъктларини, мажмуа шаклида ташкил этиш учун январь ойида ер контурларини аниқлаб, аукционга чиқарилиши керак.

Мажмуалар, замонавий архитектура талабларига мос савдо шахобчалари, ошхона, кафе, меҳмонхона, автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчалари, мотель, санитария узеллари ва душ хизматларини ўз ичига олади

Масалан, Чироқчи тумани Еттитомда ишлар бошланди. Худди шу тартибда, Шаҳрисабз, Ғузор, Деҳқонобод, Косон, Яккабоғ, Муборак, Қамаши туманларида ҳам хизмат кўрсатиш комплекслари қурилиши лозим.

Вилоятдаги 15 та истироҳат боғлари 177 гектар майдонда жойлашган, уларнинг 10-15 фоиз ҳудудида ҳамда хиёбонларда енгил конструкцияли савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар ва кўчма савдо объектлари ташкил этишга рухсат берилади.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун кейинги йилда 650 млрд.сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

Шунингдек, Шаҳрисабз ва Китоб туманларига ёз фаслида кўплаб сайёҳлар ташриф буюриб, ҳар бир меҳмон ўрта ҳисобда 1 млн.сўмгача маблағ сарфлайди.

Агар у ерда замонавий шароит ва инфратузилма яратиб берилса сайёҳлар оқими ва уларни қолиш давомийлиги ортади.

Шундан келиб чиқиб, Китоб тумани ҳудудидан 3 400 гектар ва  Шаҳрисабз туманидан 2 700 гектар майдонда “Китоб-Шаҳрисабзэркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш учун  инфратузилмани яхшилаш мақсадида Ҳурматли Президентимизнинг топшириқларига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 20 млн.доллар ажратилмоқда.

Ўз навбатида, ушбу ҳудудларда 1 мингта уй-меҳмонхоналари ташкил этилади ва 3 мингта иш ўринлари яратилади.

4. Катта имкониятлар захираси мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга алоҳида урғу берилади.

Вилоятда 81 минг гектар фойдаланишдан чиққан ҳамда сув заҳираси бўлган лалми ва адир ерлар мавжуд.

Шундан, 2021 йилда 44 минг гектари (14 минг гектар фойдаланишдан чиққан, 30 минг гектар лалми ва адир) ўзлаштирилиши керак.

Масалан, Шаҳрисабз туманининг Ҳисорак, Сарчашма, Сайёд, Кўл ва Ғилон худудларида 3 200 гектар лалми ерларда картошка ва сабзавот етиштириш бўйича кооперациялар ташкил этилади.

Бу, натижада вилоят аҳолисини картошкага бўлган талабини ички имкониятлар ҳисобадан тўлиқ қондириш ҳамда 5 мингдан ортиқ аҳолини бандлигини таъминлаш имконини беради.

Ушбу мақсадда “Тамшуш” дарёсидан қувур орқали сув олиб келишга республика бюджетидан 32 млрд.сўм маблағ ажратилмоқда.

Ғузор ва Муборак туманларида ўзлаштирилган 10 минг гектар ерларда кластер усулида соя етишитирш ва қайта ишлаш йўлга қўйилади

50 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилади. (томчилаб суғориш – 27,6 минг гектар, ёмғирлатиб суғориш 14,1 минг гектар, ерни лазер усулида текислаш – 8,7 минг гектар).

Чорвачиликка ихтисослашаётган Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларининг ҳар бирига минг бош қора молга мўлжалланган йирик комплекслар ҳамда 20 тадан 50-100 бошлик кичик бўрдоқичилик фермаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан сут-гўшт йўналишида ҳар бири 1 минг бошга мўлжалланган 12 та қорамолчилик, 200 бошдан 14 та туячилик лойиҳалари ишга туширилади.

Қоракўлчилик кластерлари томонидан бўрдоқичилик комплекси, жун ва терини қайта ишлаш, гранулали омухта ем ишлаб чиқариш бўйича 18 та лойиҳа амалга оширилади.

Вилоят Иқтисодий тараққиёт бошқармаси, “Қашқадарё балиқсаноат” МЧЖ, Ипотека банк вилоят филиали бир ой муддатда  2021 йилда балиқ етиштириш ва овлашни 30 минг тоннага етказиш бўйича “йўл харита” ишлаб чиқиб, ҳокимликлар билан биргаликда бажарилишини таъминлашлари керак.

Бунинг учун қиймати 73 млрд.сўмлик 44 та лойиҳалар амалга оширилади.

Хусусан, 2021 йилда Шаҳрисабз ва Китоб туманларида кооперациялар асосида 600 тонна форель балиғи етиштиришни йўлга қўйиш;

Қарши ва Нишон туманларида “Соф сув ҳавзалари” МЧЖ тажрибаси асосида камида 10 гектардан интенсив сув ҳавзалари барпо этиш;

4 млн. дона балиқ чавоқлари тайёрлайдиган 80 гектар майдонга репродуктор ҳавзалар ҳамда 40 млн.дона личинка ишлаб чиқарадиган 1 та инкубация цехи ташкил этилшили шарт.

Китоб ва Шаҳрисабз туманларида 1000 та аҳоли хонадонларининг ҳар бирида 10 тадан, жами 10 минг асалари оилаларини кластер усулида боқиш йўлга қўйилади.

Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилади.

2021 йилда 12,1 минг гектар, шундан 7,3 минг гектар интенсив боғ, 4,7 минг гектар узумзор барпо этилади.

Жумладан, 1 758 гектар олма, 1 243 гектар бодом, 1 875 гектар писта, 1 277 гектар ёнғоқ, 543 гектар ўрик, 196 гектар анор экилади.

Масалан, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 10 гектар ерда малина, Қамаши туманида 100 гектар ерда помидор етиштириш, Китоб туманида 300 гектар майдонда анорзор ва токзор ташкил этилади.

Худди шундай:

Шаҳрисабз туманидаги “Тўдамайдон” ва “Улоч” маҳаллаларида 1 000 гектар лалми ерга сув чиқариб, кооперация асосида узумзорлар;

Яккабоғ туманида 50 гектарда данакли ва ёнғоқ мевали дарахтларнинг интенсив кўчатларини етиштириш;

Деҳқонобод тумани ва вилоятнинг тоғолди ҳудудларида 1 500 гектар майдонда писта плантациялари;

Деҳқонобод тумани “Оқтош-Белибойли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 70 гектар лалми майдонда замонавий интенсив узумзорлар барпо қилинади.

Шунингдек, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармасидан ажратиладиган 100 млрд.сўм маблағ эвазига Касби, Қарши, Қамаши, Шаҳрисабз, Китоб, Нишон ва Чироқчи туманларидаги “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолияти, томорқачилик кластери асосида ташкил этилади.

“Бухороагро” корхонаси тажрибаси асосида Қарши, Қамаши ва Косон туманларида 540 гектар замонавий иссиқхоналар қурилади (халқаро молия институтлари 150 млн. доллар).

5. 2021 йилда 90 минг ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Уларнинг 11 820 нафари ишга тушадиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига;

23,5 минг нафари янги ташкил этиладиган ҳамда фаолияти тикланадиган тадбиркорлик субъектларига;

5,1 минг нафари қайта фойдаланишга киритиладиган ҳамда ўзлаштириладиган ер майдонларида ташкил қилинадиган кооперацияларга;

25,0 мингта ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ҳисобига;

12,2 мингтаси бандлик жамғармасининг субсидиялари ҳисобидан ўзини-ўзи банд қилиш орқали;

12,2 мингтаси банд қилиб қўйилган ҳамда вакант иш ўринларига жойлаштирилади.

Чет давлатларга чиқиб кетган 167 255 нафар  шундан 18-30 ёшгача бўлган фуқароларни аниқ манзилли рўйхатларини шакллантириб, 35 минг нафар меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

2021 йилдан 10 минг 100 нафар ишсиз фуқароларни чет давлатларга юбориш бўйича шартномалар имзолаш ишлари олиб борилмоқда.

Улардан, 7000 нафари Россияга, 2000 нафари Қозоғистонга, 301 нафари Кореяга, 231 нафари Туркияга, 568 нафари бошқа давлатларга юборилади.

12 минг 260 нафар ишсиз фуқаролар касб–ҳунарга ўқитиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича режа график ишлаб чиқилди.

Уларнинг, 2 минг 760 нафари Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида;12 минг 260 нафар ишсиз фуқаролар касб–ҳунарга ўқитиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича режа график ишлаб чиқилди.

1 минг 560 нафари Деҳқонобод касб-ҳунарга ўқитиш марказида;

480 нафари Шахрисабз касб-ҳунарга ўқитиш марказида (КОИКА);

1 минг 230 нафари касб ҳунарга ўқитиш масканларида;

1 минг 850 нафари Ташқи бошқарувга бериладиган касб–ҳунар мактабларида;

3 минг 760 нафари Нодавлат ўқув марказларида;

620 нафари бошқа муассасаларида ўқитилади.

6. Туманлардаги 20 та массивда 59 гектар ер танлаб олиниб, ҳар бири 5 қаватли, 1 подъездли 20 та хонадонга мўлжалланган 282 та турар-жойлар (5 640 та хонадон) Сардоба тажрибаси асосида қурилади.

Бу йил 250 миллиард сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан, 488 километр ичимлик сув тармоқлари, 100 та сув иншоотини қуриш-тиклаш орқали 2 186 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

244 млрд.сўм маблағ эвазига 2 та янги мактаб, 38 та пахсадан қурилган мактаб филиаллари ҳамда навбатлилик коэффициенти 2 дан юқори бўлган 35 та мактабларга қўшимча бино қурилади, 15 та мактаблар таъмирланади.

1 та янги болалар боғчаси қурилади ва 14 та мактабгача таълим ташкилотларида 53 млрд.сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, 400 ўринга мўлжалланган 4 та давлат-хусусий шерикчилик, 7 500 қувватга эга бўлган 300 та оилавий нодавлат боғчалари ташкил этилади.

Натижада боғча ёшидаги болаларни қамрови 41 фоиздан 58 фоизга етказилади.

83 млрд.сўм маблағлар эвазига 1 535  ўринли 11 та тиббиёт муассасалари капитал реконструкция қилинади.

64 млрд.сўм маблағ эвазига 58 км умумфойдаланувдаги автомобил йўллари реконструкция қилинади

102 млрд.сўм маблағ ҳисобига ҳар бир туман марказида биттадан кўчада пиёдалар йўлаги, сайлгоҳ ва велосипед йўлакчалари ташкил қилинади.

Сел ва тошқин сувларидан зарар кўрган ички хўжалик автомобиль йўлларида жойлашган 39 та кўприклар таъмирланади (84 млрд.сўм).

“Темир дафтар”да қоладиган 4 минг 400 та ногиронлиги бор, якка-ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳолидан доимий хабар олиб, ижтимоий ёрдам бериш таъминланади.

“Аёллар ва ёшлар дафтари”га киритилганларни аниқ категорияларга ажратиб, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи борлари билан тизимли ишлаш ташкил қилинади.

Бугунги кунда “Темир дафтар”га кирган фуқароларга кўмак бериш мақсадида 12 млрд.сўм, “Аёллар дафтари”дагиларни қўллаб-қувватлашга 9 млрд.сўм, “Ёшлар дафтари”га 9 млрд.сўм  маблағ ажратиб берилди.

 

Ҳурматли Юртдошлар!

Албатта, бу натижалар биз учун катта марра.

Бу марраларни Сиз фаолларни тажрибангиз, малака ва салоҳиятингизга, Ҳурматли депутатларимизнинг кўмаги ва қўллаб-қуватлашига суянган ҳолда албатта забт этамиз.

Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек:

Мустаҳкам ирода, темир интизом, юксак масъулият, талабчанлик, ва фидойилик Доимий ҳамроҳимиз бўлиши лозим.

Сўзимнинг охирида барчангизни кириб келаётган 2021 йил билан самимий табриклайман!

20-12-2020 |
Фото галерея