Вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, ишлаб чиқариш саноат мажмуаларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, босқичма-босқич ишга туширилмоқда.
 
 
Жумладан, бу борада Қарши туманида навбатдаги, Туркия билан ҳамкорликда сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи завод барпо этилмоқда. "Omad Start" масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигидаги мазкур сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи заводнинг умумий лойиҳа қиймати 35 млн АҚШ долларини ташкил этади. 
 
 
Шунингдек, корхона фаолият кўрсатиш ҳисобига 250 та доимий ва 300 та мавсумий иш ўринлари яратилиши, лойиҳанинг жуда муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.
24-12-2021 |
Фото галерея