Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари бир овоздан қарор қабул қилишди. Таъкидланишича, вилоятда жорий йилнинг 8-14 ноябрь кунлари "Тиббиёт ходимларига юксак эътибор кўрсатайлик!" ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади: 
- Учрашув ва давра суҳбатлари;
- Тиббиёт муассасаларига "Очиқ эшиклар куни";
- Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб соҳа фидойиларининг саёҳати;
- Пандемия даврида беморлар саломатлигини асраб қолишда жонбозлик кўрсатиб, вафот этган шифокорлар хонадонига вилоят раҳбарларини ташрифи;
- Кексалик гаштини сураётган нафақадаги тиббиёт ходимлари ҳолидан хабар олиш тадбирлари.
Маълумот ўрнида, юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси "Тиббиёт ходимлари куни" этиб белгиланган.
03-11-2021 |
Фото галерея