Қарши давлат университети филология факультети талабалари таълимни янги бинода (собиқ академик лицей биноси)да давом эттирмоқда.

970 ўринга мўлжалланган мазкур иншоотда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилганидан сўнг янгича, замонавий қиёфада чирой очди. Кенг ва ёруғ ўқув аудиториялари, шинам талабалар ошхонаси, бой адабиётлар захирасига эга ахборот ресурс маркази ва сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган синф хоналари талаба-ёшларни сифатли билим олишлари учун хизмат қилади. Тез кунларда ҳудудда жойлашган юз ўринли талабалар турар жойи таъмири ҳам ўз ниҳоясига етказилади.

Маълумот ўрнида, филология факультетида филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) таълим йўналиши, она тили ва адабиёт (рус тили ва адабиёти) таълим йўналиши, кутубхона-ахборот фаолияти таълим йўналишида 1 минг 494 нафар талаба таҳсил олади.

Ў.Баротов, ЎзА

28-04-2021 |
Фото галерея