Қарши давлат университети тасарруфида 7 та талабалар турар жойи фаолият кўрсатиб, уларда 1186 нафар ёшлар истиқомат қилади. Таҳлилларга кўра 4500 нафар талабаларнинг турар жойига эҳтиёжи мавжуд.

Янги ўқув йилидан бошлаб мавжуд талабалар турар жойларини икки ярусли каравотлар билан таъминланиши натижасида 2021 йилнинг сентябр ойида 1671 нафар талаба турар жойга эга бўлади ва қамров кўрсаткичи 37 % га ортади. Шунингдек, жорий йилнинг сентябр ойида 2 та ётоқхона таъмирланиб фойдаланишга топширилади. Бунинг натижасида қўшимча 800 ўрин яратилади ва қамров имконият кўрсаткичи 2471 нафарга (55%) етади.

2022 йилдан бошлаб 600 ўринли янги ётоқхонанинг қурилиши хисобидан талабаларни турар жой билан таъминлаш кўрсаткичи 3071 нафарга яъни 68% га ошириш режалаштирилган.

25-06-2021 |
Фото галерея