Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қарши туман Мевазор МФЙга ташриф буюриб, маҳалла ҳудудида "Сирдарё тажрибаси" асосида бунёд этилаётган кўп қаватли турар-жойлар мажмуаларининг қурилиш жараёнлари ва Сарой МФЙдаги "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида "Мевазор" маҳалласида қурилаётган 5 қаватли, 20 хонадонли, 9 дона кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ҳамда самарали бажарилиши масалалари бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, берилган топшириқларга қўшимча равишда - Мустақиллик арафасида 180 та хонадон фойдаланишга топширилса, кейинчалик ҳам бу каби қурилиш ишлари давом этади, - дейди Зойир Мирзаев.

09-07-2021 |
Фото галерея