2011 йилдан бери ушбу корхона кўп тармоқли фаолият билан шуғулланиб, дастлаб савдо-сотиқ, мебел ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятлар билан тадбиркорлик қилган бўлса, 2017 йилдан буён пахта-тўқимачилик кластери сифатида ўз бизнесини амалга оширмоқда.
 
 
“SULTON TEX GROUP”нинг навбатдаги очилган янги лойиҳасининг қиймати 17,8 млн. долларни ташкил этади ва шундан, “Миллийбанк” кредити 13,6 млн. доллар, ўз маблағи 4,2 млн. долларни ташкил этиб, ишлаб чиқариш қуввати йилига 10400 тонна пахтани қайта ишлайди ҳамда 350 киши доимий ишли бўлади.
 
 
Корхонанинг янги тармоғи очилиши ва байрам дастурида вилоят раҳбарлари, нуронийлар ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
02-04-2022 |
Фото галерея