Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 271 - сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида замонавий мини-технологиялар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
 
 
Кўргазмани вилоят ҳокими Зойир Мирзаев очиб берди ва 19 та хорижий компаниянинг 200 дан зиёд мини-технологиялари орқали 30 дан ортиқ йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини кўздан кечирди.
 
 
Шунингдек, кўргазма стендларида 23 та тармоқ субъектларининг 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги корхоналар эхтиёжи учун ўзлаштиришга таклиф этилаётган 27 турдаги маҳсулотлар ҳақида ҳам маълумотлар олиш мумкин. 
 
10-08-2021 |
Фото галерея