Воҳа марказида ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими, энергетика вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти ва соҳа фидойилари ҳамда "Насаф" ФК раҳбарияти иштирок этишди. Байрамни кириш сўзи билан очиб берган Муротжон Азимов, барча Шўртан газ кимё мажмуаси ходимларини 20 йиллик машаққатли ва самарали меҳнат фаолиятлари билан самимий муборакбод этди.



 
Тадбир давомида, соҳанинг қатор жонкуярларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлиги,  энергетика вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалари топширилди, шу билан бирга, кўп йиллик фидокорона меҳнатлари эвазига чет элга саёҳат учун йўлланмалар ва 6 нафарига автомобил совға қилинди.
 
 
 
Шунингдек, сана муносабати билан пойтахтдан ташриф буюрган ва воҳамизнинг суюкли санъаткорлари томонидан айтилган куй-қўшиқлар барчанинг кайфиятига кўтаринкилик бағишлади ҳамда тадбир ўйин кулгулар билан давом этди.
 
27-12-2021 |
Фото галерея