Вилоятимизнинг ҳар бир маҳаллаларида, ҳиёбонларда баҳор фаслининг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган, янгиланиш ва покланиш айёми – Наврўз байрами ўтказилди.

Айтиш жоизки, Қарши шаҳрининг Соҳил бўйи, “А.Навоий” номидаги боғ ва "Шайхали" МФЙларда, бошқа очиқ жойлар ҳамда маҳаллаларда вилоят байрами ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди.

Байрам нишонланган сайилгоҳларда намойиш этилган таниқли артистлар ва хажвчиларнинг чиқишлари, миллий либослар, тақинчоқлар, қўлда чизилган расмлар ҳамда бошқа кўргазмалар,  варрак учириш, миллий ўйинлар мусобақалари воҳа аҳлига кўтаринки кайфият ва байрам янада шодли ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.

Таъкидлаш керакки, байрамга келганлар эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этилган юқори савиядаги байрамона концертлардан баҳра олишди.

Байрам муносабати билан вилоятда кўп қаватли уйлар, кўчалар, маҳалла бинолари, мактаб ва боғчалар фойдаланишга топширилиши ҳам воҳа аҳлига байрамона кайфият бағишлади.

Қуйида байрам тадбирларидан олинган фотогалерея билан танишинг:




20-03-2021 |
Фото галерея