Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қарши давлат университети, “Шаҳрисабз” давлат музейи қўриқхонаси ҳамкорлигида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати билан 2020 йил 30 апрелда “Амир Темур – буюк давлат бунёдкори, илм-маърифат ҳомийси” мавзусида ондайн тарзда ўтказиладиган илмий-услубий  конференция ўтказилиши режалаштирилган. (Ушбу конференция глобал пандемия шароитида ўтказилаётгани туфайли барча фаолият фақат  ондайн  шаклда амалга оширилади).

2020 йил - “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашга йўналтирилган ушбу ондайн конференцияси доирасида Амир Темур ва темурийлар даврида миллий давлатчилик ва бошқарув тарихи, шаҳарсозлик маданияти ва илм фан тараққиёти, халқаро муносабатлар ривожи билан боғлиқ илмий масалалар кўриб ўтилади.

Ташкилий гуруҳ томонидан танлаб олинган сара мақолалар Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг  ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойланади, “Соҳибқирон юлдузи” журналининг махсус сонида нашр этилади. online конференция материалларини карантин муддати тугагач тўплам ҳолида тўлиқ чоп этиш режалаштирилган.

Конференцияда қуйидаги шуъбалар бўйича илмий мақолалар қабул қилинади:

  1. Амир Темур- Буюк Турон салтанати, Шарқ ренессанси янги даври асосчиси.
  2. Амир Темурнинг давлатчилик ва бошқарув тизими соҳасидаги ислоҳотлари.
  3. “Темур тузуклари” - Амир Темур даврида давлатчилик ва бошқарув тарихи бўйича муҳим манба.
  4. Амир Темур ва темурийлар даврида иқтисодий ҳаёт, ички ва ташқи савдо алоқалари.
  5. Амир Темур ва темурийлар даврида фан ва маданият ривожи омиллари.
  6. Амир Темур ва темурийлар даврида шаҳарсозлик, меъморчилик, бунёдкорлик.
  7. Амир Темур ва темурийлар даврида  халқаро  алоқалар  ривожи.
  8. Ўзбек халқининг миллий қаҳрамони Амир Темур сиймосининг юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамияти.

 

Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз тили.

Конференцияда ОТМ профессор ўқитувчилари, илмий ҳодимлар, илмий тадқиқотчилар, магистрлар иштирок этиши мумкин.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:

Мақола матнининг электрон нусхаси MSWord/rtf дастуридаTime New Roman форматида,14 шрифтда, 1 интервалда, 3-5 бет ҳажмда бўлиши лозим. 

Матн бошида сарлавҳадан пастда муаллифнинг исми ва фамилияси, маълумотлари (илмий даражаси, иш жойи, лавозими, телефон рақами ва электрон почта манзили) ёзилади, ўзбек рус, инглиз тилларида аннотация ва калит сўзлар келтирилади.

Варақдаги матннинг чегаралари: юқоридан 2,5 см., пастдан 2,5 см., ўнгдан 2,5 см., чапдан 3,0 см.

Илмий-амалий конференцияда иштирок этиш истагида бўлганлар мақолаларни 2020 йил 25 апрелгача қўйидаги электрон манзилларига тақдим этишлари мумкин:

Электрон манзил: hushnab@mail.ru

 

Телеграмм:  tel :+998939307930  (Шерзод)

        

Мурожаат учун: Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими,

тел: 75-221-05-50; ҚаршиДУ, Ижтимоий фанлар факультети; tel:+998939377739,

 

Конференция ташкилий гуруҳи:

 

Ҳакамлар ҳайъати раиси:

Ўктам Мавлонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессори.

Аъзолари:

Акмал  Султонов - Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим мудири

Поён Равшанов - Қарши давлат университети профессори.

Баҳодир Эшов – Қарши давлат университети тарих факультети декани, профессор.

Очил Бўриев – Қарши давлат университети профессори, “Соҳибқирон юлдузи” журнали бош муҳаррири

Баҳодир Мамадиев-Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори

Наби Хушвақтов – Шаҳрисабздаги Амир Темур музейи директори.

Лола Саодатова – Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими.

15-04-2020 |
Фото галерея