2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари тайинланди. Унга кўра, вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бир қатор талабалар ҳам 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат босқичида Президент ва номли давлат стипендияларини қўлга киритди. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлганлар:

Қарши давлат университети психология йўналиши (фаолият турлари бўйича) 4 курс талабаси Шукурова Маҳлиё Боқиевна,
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали дастурий инжиниринг йўналиши 4 курс талабаси Исомиддинов Маъруфжон Умид ўғли.

Навоий номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар:
 
Қарши давлат университети филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши 3 курс талабаси Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи,
Қарши давлат университети тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши 4 курс талабаси Аҳмедова Ўғилой Абдисалом қизи, 
Қарши давлат университети хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши 4 курс талабаси Тошева Дилбар Музаффар қизи, 
Қарши давлат университети филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналиши 4 курс талабаси Муродиллаев Нурали Аслиддин ўғли, 
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти молия йўналиши 3 курс талабаси Очилова Севара Ботирали қизи.

Ислом Каримов номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар: 

Қарши давлат университетининг Педагогика институти бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналиши 3 курс талабаси Далиева Элиза Зокир қизи, 
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) йўналиши 4 курс талабаси Фахриддинов Баҳриддин Фахриддин ўғли,
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими йўналиши 3 курс талабаси Мирзаева Фахрия Шавкат қизи,
“ТИҚХММИ” МТУ ҳузуридаги Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш йўналиши 3 курс талабаси Ширинбоев Худойназарбек Толиб ўғли.
 
Беруний номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар: 

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти энергетика (иссиқлик энергетикаси) йўналиши 4 курс талабаси Хусунов Шахбоз Хайрулло ўғли,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти технологик машиналар ва жиҳозлар (нефть ва газ саноати) йўналиши 4 курс талабаси Нурбобоев Наврўзбек Тулқин ўғли,
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти энергетика (иссиқлик энергетикаси) йўналиши 4 курс талабаси Мирзаев Акбар Улуғбек ўғли,
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “компьютер инжиниринги: АТ-сервис” йўналиши 4 курс талабаси Мансурова Зарина Анвар қизи.

Улуғбек номли давлат стипендиясига сазовор бўлганлар:

Қарши давлат университети биология (турлари бўйича) йўналиши 4 курс талабаси Шапоатова Мухлиса Муродилла қизи,
Қарши давлат университети физика йўналиши 4 курс талабаси Райимов Нурбек Қурбонбой ўғли.
16-02-2022 |
Фото галерея