Ҳаммамизга маълумки, юртбошимиз берган топшириқларига асосан бир неча кундан буён Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан фуқароларни "ЗООМ" дастури орқали тинглаган ҳолда уларнинг дардига қулоқ солмоқда.
 
Албатта, бу каби фуқаролар қабули ўз мевасини бермоқда ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига амалий ёрдам қўллари чўзилмоқда.
Жумладан, бугун ҳам олис ҳудудларда яшовчи 28 нафар фуқаролар билан онлайн қабул ўтказилган ҳолда уй-жой, соғлиқни сақлаш, бандлик ва таълим йўналишларида тингланган мурожаатлар ечим топиш баробарида айримлари юзасидан ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.
 
Худди шундай, Миришкор тумани, Обод қишлоғида яшовчи, боқувчисини йўқотган Ораста Раҳимованинг уй-жой масаласи бўйича қилган мурожаати ҳам ижобий ечим топадиган бўлди.
31-07-2021 |
Фото галерея