Шу йилнинг 7 апрель куни Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ички йўллар сифатини яхшилаш масаласи муҳокама қилиниб, бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Йиғилишда ҳудудлар ҳокимларига маҳаллаларда асфальт-бетон ўрнига цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.
 
Бу борада Қарши шаҳри Хонтепа маҳалласида ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари бошланди. Айни пайтда “Elyor loyiha qurilish kompaniyasi” кластер корхонаси томонидан Култепа ва Майсазор кўчаларидаги ички йўлларга цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
 
Лойиҳага асосан маҳалладаги Култепа кўчасининг 133 метр, Майсазор кўчасининг 408 метр, Нуристон кўчасининг 495 метр қисмини цемент-бетон қопламали йўлга ўтказиш режалаштирилган.
12-04-2022 |
Фото галерея