Чироқчи туманида "Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати" МЧЖнинг 3 қаватли ўқув маркази иш бошлади. Очилиш маросимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси А.Ҳаитов ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
 
 
Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:
- илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали аҳолига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш; 
- томорқачилик йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
- илғор ютуқлардан фойдаланган ҳолда кўчатчилик, уруғчилик ва наслчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, томчилатиб суғоришни кенг жорий қилиш,  томорқа ер участкаларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда кедитлар тақдим этиш.
 
 
Тадбир давомида раҳбарлар у ерда яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишиб, келгусида марказ имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар кўздан кечирилди.
 
11-02-2022 |
Фото галерея