Туманнинг "Оқгузар" МФЙда ҳоким ёрдамчилари учун амалий семинар ўтказилиб, унда маҳалланинг "Исломобод" кўчасида Андижон тажрибаси қўлланилган ҳолда кўчанинг 200 метр масофасида 7 йил муддатга банк кредитлари ажратиш эвазига ток сўрилар қурилиш ишлари намойиш қилинди.
 
 
Шунингдек, ушбу маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ва ҳозирги кунга келиб, 500 минг сўмдан 12 млн. сўмгача бўлган турли ўлчамдаги ва йилнинг исталган фаслида фойдаланиш мумкин бўлган инкубаторлар ишлаб чиқарувчи “Дилноза ва Бобур” оилавий корхонаси фаолияти ҳам ўрганилди.
 
 
Семинар давомида вилоят ҳокими ўринбосари Нодир Эркаев, Фермерлар Кенгашнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Игорь Турсунов, туман ҳокими Ботир Тоғаев ва жамоатчилик фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳоли томорқаларига дарахт кўчатларини ҳам ўтқазишди.
 
 
 
 
 
04-03-2022 |
Фото галерея