2 йил олдин Қарши шаҳри яқинидаги эски тепалик атрофида “Чаман” туризм комплекси қад ростлаши ҳақида хабар қилиниб, лойиҳада комплекс 2021 йилнинг 2 чорагида ишга тушиши белгиланган бўлса-да, ҳалигача ишлар бошланмагани, вилоятда туризмни ривожлантиришга ҳокимлик томонидан эътибор қаратилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан масъуллар томонидан қайта тарзда тегишли ўрганишлар олиб борилиб, хулосаси юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
 
Шунингдек, вилоятдаги юк машина (самосвал) ҳайдовчилари норозилиги акс этган мурожаат бўйича вилоят ҳокимлиги масъуллари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва вилоят автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, йўлларда ҳаракатланишга тўсқинлик қилиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан ҳайдовчиларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.
14-04-2022 |
Фото галерея