Ҳар йили юртимиз бўйлаб 3-декабр - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан турли хайрия акциялар, имконияти чекланган ватандошларимизни эъзозловчи байрам ва тадбирлар ўтказилиб, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилади ҳамда совға-саломлар улашилади. Шунингдек, жойларга борган ҳолда улар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.

Айни шу мақсадда, вилоят ҳокимлиги томонидан бу йил ҳам хайрли ташаббусга қўл урилиб, Қарши шаҳридаги мусиқали драма театрида сана муносабати билан имконияти чекланган аҳоли ва болажонларнинг қўл меҳнати маҳсули бўлган турли ҳил буюмларни харид қилиш мақсадида ярмарка ҳамда байрам дастури ташкил этилди. Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

03-12-2021 |
Фото галерея