Президент раислигида ОТМ талабалари бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишига кўра ҚаршиДУ ўзига хос намуна кўрсатмоқда.
 
 
Жумладан, университетнинг 543 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба-ёшлари ишлашга эҳтиёжи борлиги аниқланиб, уларнинг салоҳиятидан келиб чиқган ҳолда 48 нафари олийгоҳнинг ўзига, 41 нафари эса таълим маскани ҳудудида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига жалб қилиниб, бандлиги таъминланди.
 
 
Бундай ишларнинг давоми сифатида университет қошида “Чевар қизлар” тикувчилик цехи фаолияти ташкил этилди. Бу ерда ички эҳтиёжларга кўра ТТЖ учун тикув-трикотаж буюмлари (юқори сифатли сочиқ, чойшаб, матрас, ёстиқлар) ишлаб чиқарилиб, цехнинг 2 сменада ишлаши ортидан 20 нафар талаба-ёшлар иш билан таъминланди. Шунингдек, уларга 1 млн 200 мингдан 2 млн сўмгача ойлик маошлар тўланади ва жараёнларда бошланғич тикувчиликка тайёрлаш, миллий кийимлар тарихи ҳамда тикув буюмларни конструкциялаш каби билимлар ҳам бериб борилади.
 
 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳозирнинг ўзида 100 нафардан ортиқ талабаларнинг бандлиги таъминланиб, келгусида ҳам олийгоҳ талабаларини иш билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси амалиётга тадбиқ этилмоқда.
10-03-2022 |
Фото галерея