Мазкур банк Грузия давлатига тегишли бўлиб, 2020 йилда юртимизга биринчи рақамли банк сифатида кириб келган ҳолда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мижозларни фаоллаштириш шаҳобчалари фаолият юритади. Банк тўлиқ онлайн режимда ҳам ишлаши мижозларга ортиқча овворагарчиликларни келтириб чиқармайди.
 
 
Банкнинг шоу-румлари стандарт банк филиалларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда банк хизматлари кўрсатилмайди. TBC банкнинг барча хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин. Ушбу шохобчалар фойдаланувчилар TBC UZ иловасида рўйхатдан ўтиш, тасдиқлаш жараёнидан ўтиб, тўлақонли мижозга айланиш, шунингдек, банк картасини олиш борасида малакали мутахассислардан маслаҳатлар олишига мўлжалланган.
 
29-10-2021 |
Фото галерея