Вилоят Мудофаа ишлари бошқармасига қарашли йиғин пункитида худди шундай тадбирлардан бири, яъни ҳарбий хизматга чақирилаган ёшларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлар қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
 
 
Тадбир сўнгида йигитларга эсдалик совғалари топширилди. Қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий оркестр ва санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларнинг дилларини хушнуд этди.
 
 
Шундан сўнг чақирилувчилар Қарши темирйўл вокзалидан Ватан ҳимоясига, эл-юрт тинчлигини таъминлашга бел боғлаб мамлакатимизнинг турли вилоятларига жўнаб кетдилар.
15-03-2022 |
Фото галерея