Қарши шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирлари дастлаб, Вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган бир гуруҳ хотин-қизлар Қарши шаҳридаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишишларидан бошланди.

Вилоятимиз аёллари Қарши шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди. Олий ҳарбий авиация билим юрти, “Ёшлар маркази”, IT маркази ва Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаларида яратилган имкониятларни кўздан кечиришди.

Шундан сўнг байрамона дастурлар бошланди. Тантанали тадбирни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кириш сўзи билан очиб, хотин-қизларимизни самимий табриклар экан, "Жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда. Бундан буён Ўзбекистонда бирор аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди", - дея давлатимиз раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирди.

Барча соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва намунали аёллар байрам арафасида Президентимиз фармони билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар Узоқова Гулноза, Аминова Тўхта, Мансурова Шодиой, Эшмуродова Дилором, Холманова Рузи, Дўланова Рўзихол, Рахманова Матлуба, Қиличева Сафаргул, Хасанова Ойбахор, Рўзиева Зулхумор, Хидирова Фотима, Турсунова Саломат, Бўтаева Озода, Комилова Саломат, Ихсанова Фирюза, Аққузиева Ойзода, Холбоева Дилором ва Рузиева Махбубалардир.

Мукофотларни вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг шахсан ўзи топширди. Кўтаринки кайфиятда тадбир байрам дастурхони атрофида ўтказиладиган концерт дастури билан давом этди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

09-03-2021 |
Фото галерея