Жорий йил 24 августдан бошлаб Токио шаҳрида Паралимпия ўйинларига старт берилади. Ушбу Паралимпия ўйинларида қашқадарёлик 3 нафар параспортчилар ҳам иштирок этишади.
 
 
Шу муносабат билан, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт бош бошқармаси  томонидан "Токио-2020" Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи атлетларимиз билан "ZOOM" орқали онлайн мулоқот ташкил этилиб, бўлажак мусобақаларда омад тилашди.
 
 
Тадбирда "Токио-2020" Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган 3 нафар спортчиларимиз:
- Довурхон Кароматов,
- Нуриддин Давлатов,
- Aсила Мирзаёроваларга вилоят ҳокимлиги томонидан 50 млн.сўмдан пул мукофоти сертификатлари топширилди.
20-08-2021 |
Фото галерея