Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамроҳлигида Китоб туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
 
 
Шунингдек, меҳмонлар  туркиялик таниқли профессор онко-гинеколог Мурат Наки ҳамда эко мутахассис, доктор Cеваҳир Текcан бошчилигидаги делегация аъзолари билан ҳам учрашиб, Президентимизнинг тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида ҳам юқори технологик операцияларни ривожлантириш, ҳудудларда кўрик ва даволаш ишларини тартибга солиш муҳимлиги, бунда халқаро ҳамкорлик ҳар томонлама муҳимлиги таъкидланди.
 
 
Маълумот учун, хорижлик шифокор делегация аъзолари Китобдаги малакали эндоуролог Алишер Бобоев раҳбарлигидаги хусусий тиббиёт масканида ташкил этилган илмий-амалий конференсияда ўз маърузалари билан иштирок этишиб, унда нафақат туман шифокорлари қолаверса, вилоятнинг барча ҳудудларидан келган 100 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари қатнашишди.
 
30-03-2022 |
Фото галерея