Вилоятимизда кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Бош прокурор кубоги” учун мусобақасининг вилоят финал босқичи ўтказилди. Мазкур чемпионатда 90 нафарга яқин спортчилар жами 6 вазн тоифасида ғолиблик учун беллашди.
 
Шунингдек, чемпионатда кузатувчи мураббий ва ҳакамлар ҳамда фахрий меҳмон сифатида 3 карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Абдурашид Мирзаев ва Бахром Авазовлар иштирок этди. Юқори савияда ташкил этилган, муросасиз ўтган баҳсларда 24 нафар ғолиблар саралаб олиниб, уларга чемпионлик медаллари, дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
 
 
Мазкур чемпионатини ўтказишдан асосий мақсад миллий курашимизни ёшлар ўртасида янада ривожлантириш, улар орасидан муносиб полвонларни саралаб олиш ҳамда бўлажак жахон ва олимпия чемпионларини тарбиялашдан иборатдир.
04-12-2021 |
Фото галерея