Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлар куни" муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юрт равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуровни "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлади.

Бугун давлат мукофотини вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топширди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Отабекнинг отаси Ғайрат Муродовга шундай фарзанд тарбиялаб, вояга етказгани учун раҳмат айтиб, Президент номидан "Қорабайир" зотдор отини совға қилди.

01-07-2021 |
Фото галерея