Зойир Мирзаев ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган фуқароларнинг муаммолари юзасидан онлайн тарзда "ЗООМ" орқали навбатдаги аҳоли мурожаатларини тинглади.
Қабул давомида Ғузор тумани, Қоракўл МФЙда боқувчиларини йўқотганлиги туфайли укаси билан ёлғиз яшовчи қизнинг уй-жой бўйича қилган мурожаати вилоят ҳокими томонидан ўз ечимини топадиган бўлди.
Шунингдек, барча туман (шаҳар)лардан иштирок этган 26 нафар фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари, саломатлигини тиклаш ва бошқа турли масалалар бўйича қилган муаммолари ҳам тингланиб, муаммолари ҳал этиладиган бўлди ва айрим мурожаатлар бўйича қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилиши таъкидланди.
18-08-2021 |
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabarФото галерея