Қарши шаҳрини обод ва намунали ҳудудлардан бирига айлантириш, шунингдек яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда муборак Рамазон ҳайити байрамларини муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўриш мақсадида шаҳарда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ўтказилмоқда.

- Қарши шаҳри вилоятнинг маданий маркази саналади. Шаҳар бошқа жойларга ўрнак ва намуна бўлиши керак, - деди давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов ободонлаштириш ишларини ташкил этиш масаласида шаҳар фаоллари билан ўтказилган йиғилишда.

Қарши шаҳрини обод масканга айлантириш мақсадида кечадан бошлаб шаҳардаги 62 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди.

Ободонлаштириш ишларида 4 800 нафардан зиёд ҳашарчилар фаол иштирок этишди. Ҳашарчилар кўмаги билан маҳаллалар, кўп қаватли уйлар атрофлари, ариқлар, кўча ва йўлаклар, қабристонлар тартибга келтирилиб, бегона ўтлардан тозаланди. Дарахтларга шакл берилиб оқланди. Фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилиб, деворларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ажратилган махсус техникалар ёрдамида йиғилган 82 машина чиқинди белгиланган жойларга олиб чиқилди.

Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, кўчаларни тартибга келтириш ва қуриган ўтлардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, ариқларни тозалаш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, деворларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

04-05-2021 |
Фото галерея