Барчага маълумки давлат раҳбарининг ташаббуси билан ҳар бир маҳаллаларда "Ҳоким ёрдамчиси" ва "Ёшлар етакчиси" лавозимлари жорий этилиб, булардан кўзланган асосий мақсад чекка-чекка ҳудудларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этган ҳолда уларни ватанпарварлик руҳида камол топтиришга қаратилган.

 
Шу мақсадда, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов Нишон туманида бўлиб, ҳудудда жойлашган маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари бўйича олиб борилаётган ишлар ва тадбиркорлик лойиҳалари билан танишди. Илк манзилда вилоят раҳбари "Юксалиш" МФЙга ташриф буюрди ва у ерда ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси фаолияти билан қизиқди.
 
- Маҳалланинг бирор одами ишсиз қолиб кетмаслиги керак, - деди Муротжон Азимов ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига қарата. - Ҳар бир лойиҳа мукаммал ўйлаб чиқилиши керак. Маҳалла аҳлининг таклифи ва розилиги ҳам муҳим.
 
 
Шунингдек, ўрганиш ишлари давомида раҳбарлар тумандаги "Ойдин" МФЙ аҳолиси хонадонларига ҳам ташриф буюрган ҳолда фуқароларнинг яшаш турмуш шароити ва хонадонларда ташкил этилаётган иссиқхоналар ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш чоралари бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шу билан бирга, мазкур маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш ва фуқароларимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди.
 
21-02-2022 |
Фото галерея