Нишон туманида 2021 йил ҳосили учун 740 та фермер хўжаликлари томонидан 18500 гектар майдонга ғалла экиб, парваришланди.

Туман деҳқонлари ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун давлат ресурсларига 24810 тонна дон топшириш режалаштирилган.

Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида бугун Нишонлик миришкор деҳқонлар Республикада биринчилар қаторида, вилоятда биринчи бўлиб, 25677 тонналик (103%) улкан хирмон яратишди.

Aйниқса, Ч.Бегимқулов ҳудудидаги “Рўзимуродов Нодир”, “Эрназаров Бахтиёр”, Пахтаобод ҳудудидаги “Зизифара”, Долиев Тохир”, У.Юсупов ҳудудидаги “Баҳор кўзгўси”, Ибн Сино ҳудудидаги “Нишон ғаллакори” фермер хўжаликлари гектаридан 70-80 сентнердан ҳосил олиб, давлатга дон сотиш режасини 108-130 фоизга бажардилар.

Ҳозирда 118 та фермер хўжаликларининг ғалласига комбайн тушгани йўқ. Бу йил Нишонлик фермерлар 30 минг тоннадан ортиқ давлатга дон сотишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, вилоятда 6234 та фермер хўжаликлари ва 21 та ғаллачилик кластерлари томонидан 140 минг гектар майдонга ғалла экиб, 270,2 минг тонна донни давлат ресурсларига сотиш режалаштирилган. Бугунги кунда 174,5 минг тонна (65%) ғалла давлатга сотилди. Ўримга тушган 3780 та фермерларнинг 776 таси (20%) шартнома режасини бажарди. Қолганларида ўрим давом этмоқда.

Ўрим-йиғим тадбирларига 392 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, 1756 та юк ташиш техникалари, 141 дона кўчма устахоналар ва 149 та ёқилғи тарқатиш техникалари жалб қилинган.

Бундан ташқари, тез кунларда Муборак (режа 17305 тонна) ва Косон (режа 37056 тонна) туманлари шартнома режасини бажаришга яқин турибди.

19-06-2021 |
Фото галерея