Байрам арафасида воҳанинг қай ҳудудига қараманг янги ишлаб чиқариш ёки ижтимоий объектлар ҳамда турар-жой мажмуалари аҳоли фаровонлиги йўлида фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, "MIRISHKOR RIFA TEXTILE" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 25 млрд. сўм бўлган, 120 та янги иш ўринлари яратилган ва хориж технологияси асосида йилига 2000 тонна тайёр трикотаж матоси ишлаб чиқарадиган факрика ишга туширилди.
 
 
Туманда яна бир, умумий қиймати 20 млрд. сўм бўлган замонавий ун заводи "THE BEST AGROXIM CLASTER" МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан ишга туширилиб, 100 га яқин иш ўринлари яратилди. Натижада, кунига 100 тоннагача сифатли ун маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Шунингдек, бошқа туманларда бўлгани каби Миришкорда ҳам аҳолининг арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар бири 20 хонадонли 2 та кўп қаватли уйлар ўз эгаларига топширилди.
 
30-12-2021 |
Фото галерея