Президент Шавкат Мирзиёевнинг хайрли ташаббуслари билан юртимиз бўйлаб она табиатни асраш, ҳудудларни ободонлаштириш, жойларда боғ-роғларни барпо этиш ва келажак авлодга муносиб табиий муҳитни қолдириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўлиб ўтмоқда.
 
 
Шу боисдан жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб мамлакатимизда бошланган баҳорги "долзарб 40 кунлик" тадбирлари Қашқадарёда ҳам жадаллик билан давом этмоқда. Хусусан, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан оммавий равишда 200 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар ҳамда 1 млн. донага яқин терак ва тол новдалари олиб келинган ҳолда маҳаллаларга бепул этказиб берилмоқда.
 
Навбатдаги, худди шундай равишда Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимликлари томонидан ташкил этилган дарахт кўчатлари, терак ва тол новдаларини маҳаллаларга бепул тарқатиш тадбири кўҳна Кешда бўлиб ўтди. Бу жараёнларга биргина Шаҳрисабз шаҳридаги 40 та маҳаллалардан 80 минг тўпдан ортиқ турли ҳил мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлар келтирилди.
 
 
 
Шунингдек, тадбирда иштирок этган Президент маслаҳатчиси Б.Исламов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Т.Худайбергенов, Ички ишлар вазири П.Бобожоновлар Кўкгумбаз обидасида жойлашган Соҳибқирон Амир Темурнинг устози Шамсиддин Кулол ва Сайидлар мақбарасини зиёрат қилиб, ўтган аждодларимиз руҳига қуръон тиловат қилишди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан жонлиқ сўйилиб, баҳорги экин-текинларга барака сўралди.
01-04-2022 |
Фото галерея