Вилоятимизга Хитойдан олиб келинган "SHACMAN" русумли ҳар бири 25 тоннали 18 та махсус сув ташувчи янги автомашиналар ичимлик сув таъминоти оғир бўлган маҳаллалар мавжуд шаҳар-туманларга топширилди.
 
 
- Мазкур техникалар ёрдамида ичимлик сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда яшовчи 91 минг аҳолига тоза ва сифатли ичимлик сув етказиб берилади. Мустақиллик байрами арафасида ушбу техникаларнинг олиб келиниши халқимизга ажойиб тухфа бўлди, - деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.
 
 
Вилоят раҳбари томонидан сув таъминоти корхонаси масъулларига аҳолига сувни белгиланган таърифларда ва шаффоф тарзда етказиб бериш лозимлиги айтди.
26-07-2021 |
Фото галерея