Муборак туманида янги ҳоким иш бошлади

Бугун Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aрипов Aкрам Оромович тасдиқланди.

Aкрам Aрипов Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

09-06-2021 |
Фото галерея