“Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат. Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.
 
Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳокимлар ёки тармоқ раҳбарларининг ишлашга ҳаққи йўқ”, дея таъкидлаб ўтган эди  давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 11 март куни ўтказилган саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида.
 
Мана шундай қўллаб-қувватлаш ва эътибор бизни янада руҳлантиради. “Санам” фабрикасида амалга оширилаётган ишлар мисолида Президентимиз томонидан илгари сурилган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасидаги ислоҳотлар рўёбини кўриш мумкин.
 
Бир пайтлар инқироз ёқасига келиб қолган фабрика бугунги кунга келиб тўлиқ реконструкция қилиниб, йилдан йилга янги технологиялар жорий қилинган ҳолда 400 нафар иш ўрни яратилган ва шу 400 нафар тикувчи чеварларимиз томонидан жаҳон стандартларига жавоб берадиган, импорт ўрнини босувчи, ҳам ички бозор учун, ҳам экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
 
Яна шуни айтиб ўтиш жоизки "Санам" фабрикаси охирги 10 йилликда, яъни 2010-2021 йиллар мобайнида фабрика томонидан Давлатимиз Мудофаа Вазирлиги, Ички ишлар Вазирлиги ва Давлат Чегара қўшинларининг Республика Давлат харидлари тендерларида фаол қатнашиб, тендерлар ғолиби бўлиб, марказлашган ҳолда вилоятимизга жами шу йилларда шартномалар асосида 108.7 млрд. сўмлик кийим-кечакларни тикиб бериш учун маблағлар олиб келинди.
 
Шу билан бирга  26.5 млрд. сўмлик иш хаклари ва 21.5 млрд. сўмлик маблағларни Давлатимиз бюджетига ҳар хил турдаги солиқ тўловлари учун тўлаб берилди. Қувонарлиси эса, фабрикада импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ички бозор эҳтиёжини таъминлаган ҳолда маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилмоқда.
 
Бугунги кунда “Санам” фабрикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия федерациясидаги савдо дўконлари орқали ушбу мамлакат бозорларига  етказиб берилмоқда ҳамда келгусида жаҳон бозорларига ва қўшни Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистон республикалари бозорларига ҳам маҳсулотларимизни етказиб бериш режалаштирилган. Шунингдек, маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида фабрикамизда йирик тажриба цехи мавжуд булиб, бу цехда машҳур дизайнер - конструктор устоз Ленора Саидовна Мамутова бошчилигида ўта тажрибали тикувчи, қизларимиз фаолият юритади ҳамда йирик чет эл фабрикалари дизайнер - конструкторлари билан ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда доимий равишда янги моделлар яратилиб келинмоқда.
 
“Санам” фабрикаси логотипи туширилган маҳсулотлар жаҳон бозорларида. Бу эса миллий ғурур ҳиссини уйғотиши табиий деб ўйлайман.
 
 
                                                                                                                                                                         Фаҳриддин Эркаев.
                                                                                                                                                      “САНАМ” тикувчилик фабрикаси М.Ч.Ж.
                                                                                                                                                                          бошкарув раиси.
12-04-2022 |
Фото галерея