Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳри ички йўлларига асфалът қопламаси ётқизиш ва қурилиш ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда шаҳарнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган "Арабхона" маҳалласида ҳам бўлиб, бу ерда "Обод маҳалла" дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Айни пайтда "Обод маҳалла" дастури доирасида маҳалладаги ички кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари бошланди. “Обод маҳалла” дастури доирасида “Арабхона” маҳалласидаги 19 км ички кўчаларга асфальт ётқизиш режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш ишларига 6,8 млрд сўм ажратилган.

Вилоят раҳбари йўлсозларнинг ишлари билан танишиб, шу ерда яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Маҳалла обод бўлишлиги учун ҳар бир фуқаро ўзи яшаётган уйни оқлаб, ён-атрофини кўркам қиёфага келтириши кераклиги айтилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокими "Арабхона"да "Обод маҳалла" дастури доирасида барпо этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносини ҳам бориб кўрди.

14-07-2021 |
Фото галерея