Вилоят ҳокими шаҳар ҳокими ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида Қарши шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, қурилишда шаҳарсозлик нормаларига амал қилиш ҳолатларини кўздан кечирди.
 
 
Қиш мавсумида ёғингарчилик сабабли айрим кўчаларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етмай вақтинча тўхтаб қолганди. Вилоят раҳбари ушбу кўчаларда бошланган қурилиш ишларини сифатли ва муддатида амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
 
 
Бундан ташқари, Қарши-Самарқанд йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишилди. Айни пайтда бу ерда автомобиль йўлини кенгайтириб, асфальт қопламаси ётқизиш, кўприк қурилиши ишлари давом этмоқда. Вилоят раҳбари шунингдек, "Равоқ" маҳалласи ҳудудида янги қурилаётган қўғирчоқ театри биносини ҳам кўздан кечирди.
01-02-2022 |
Фото галерея